
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 11 майдаги “Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ушбу ўқув йилида мактабларда маънан эскирган компьютер синфларини янгилаш белгиланган.
Шунга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан республика бюджети ҳисобидан Сурхондарё вилоятидаги 48 та умумтаълим мактабига 816 дона компьютер жиҳозлари етказилди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари томонидан ушбу замонавий компьютерлар ўз эгаларига топширилмоқда.
Маълумот ўрнида. Сурхондарёда 958 та умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб, бугунги кунда уларнинг 885 таси тўлиқ замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминланган. Қолган мактабларни ҳам босқичма-босқич таъминлаш кўзда тутилган.
[gallery-13809]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА