Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетида ташкил этган “Roadshow” тадбирида маълум қилинди.

Туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, тадбиркорлар ва сармоядорлар иштирок этган тадбирда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари А.Миралиев, Сурхондарё вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқариш бўйича котибият мудири О.Рўзиев, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Худойбердиев ва бошқалар сўнгги йилларда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳит яратиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш ва давлат активларини шаффоф хусусийлаштириш юзасидан кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Давлат объектларини мулк ва ижара ҳуқуқи асосида сотиш, бўш турган бино-иншоотларни ижарага бериш, бу жараёнда “E-auksion” электрон савдо платформасининг ўрни ҳақида атрофлича фикр алмашди.

Ўтган йил вилоятда савдога чиқарилган 107 та давлат активи 252 миллиард сўмга, 119 гектар ҳажмдаги 2 минг 568 та ер участкаси 50,1 миллиард сўмга, жорий йилнинг ўтган даврида 52 та давлат активи 31,3 миллиард сўмга, 687 та 56,6 гектар ер участкаси 39,9 миллиард сўмга сотилди. Айни пайтда бошланғич нархи 131,5 миллиард сўмлик 44 та давлат активлари ва 170,8 миллиард сўмлик 6 минг 248 та лотдан иборат 521,2 гектар ер участкасининг аукцион савдоси давом этмоқда.

Шу йилнинг ўтган даврида 26 та давлат активи, 722 та  122,3 гектар ер участкаси 82,5 миллиард сўм бошланғич нарх билан аукцион савдоларига чиқарилди.

Президентимизнинг ўтган йил 13 декабрдаги “Сурхондарё вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан вилоятда самарасиз, бўш турган 21 та давлат объектини хусусийлаштириш белгиланган. Ҳозиргача уларнинг 15 таси савдога чиқарилди. Олтитасини хусусийлаштиришга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳужжат билан савдо, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, давлат улушини қисқартириш, аҳолига қулай замонавий савдо комплексларини ташкил этиш учун Денов туманидаги “Буюк Ипак йўли” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги ихтисослаштирилган автомобиль бозори ҳамда Қизириқ туманидаги “Истара” деҳқон бозорининг давлат улушларини хусусий секторга сотишга ижозат берилди. Шунга мувофиқ Денов туманидаги “Буюк Ипак йўли” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги ихтисослаштирилган автомобиль бозори ўрнида замонавий автомобиль бозорини қуриш шарти билан жамият устав фондидаги 51 фоиз давлат улуши электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилиб, 7 миллиард 800 миллион сўмга сотилди.

– Воҳада йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз, – дейди Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Худойбердиев. – Бу йўналишда Ангор, Бойсун, Бандихон, Олтинсой, Қумқўрғон, Шеробод туманларидан ўтувчи халқаро ва маҳаллий аҳамиятдаги йўл бўйларидан 48,2 гектар майдондаги 53 та ер участкаси мастер-режа асосида аукцион савдоларига чиқарилди. Уларнинг 10,8 гектардаги ўнта ер участкаси 6,4 миллиард сўмга ўз харидорларини топди. 

Ангор, Денов, Жарқўрғон, Шеробод, Қизириқ, Олтинсой ва Термиз туманлари марказларида канал бўйларини қисқартириши ҳисобига замонавий хизмат кўрсатиш, савдо ва сервис нуқталарини барпо этиш борасида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Денов туманидаги “Қизилсув” дарёси бўйидан 2,5 гектар, Сариосиё тумани “Тўпаланг” дарёси бўйидан 3,5 гектар, Қизириқ тумани “Оқжар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган канал бўйидан 1,11 гектар, Ангор тумани “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи канал бўйидан 2,87 гектар ер майдони лотларга бўлиниб, аукцион савдоларга чиқарилди. 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 апрелдаги фармони билан тасдиқланган “2025 йил учун хусусийлаштириш дастури” доирасида вилоятда 2 та давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг тегишли жамият устав капиталидаги улуши ҳамда 51 та кўчмас мулк объектини хусусийлаштириш, 480 гектар ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш белгиланган. 

Президентимизнинг мазкур масалага бағишлаб ўтказган селектор йиғилишида Сурхондарё вилоят марказидаги барча давлат ташкилотларининг биринчи қаватини бўшатиб, савдо, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун тадбиркорларга ижарага бериш топшириғи берилган. Шунингдек, Термиз шаҳри мисолида кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида, кўп қаватли уйлар олдидаги муҳофаза зоналарининг ортиқча қисмларида ҳудуднинг архитектуравий ечими билан уйғунликда лойиҳа асосида хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси топширилган. Бу борада ҳам тегишли ишларни амалга оширишга киришилди. 

Вилоятда бўш ва самарасиз турган барча ер ҳамда биноларни аниқлаш, уларни аукционга чиқариш, тиббиёт, таълим ва маданият ташкилотларига тегишли бўш турган биноларнинг “профили”ни ўзгартирмаслик шарти билан берилишини ташкил этиш чоралари ҳам кўрилмоқда. 

Хусусийлаштириш дастурларида воҳадаги ўнта мактабгача ва мактаб таълими, иккита маданият соҳаси битта соғлиқни сақлаш тизими объектларининг ихтисослашувини ўзгартирмасдан сотувга чиқариш белгиланган. Ҳозир мазкур шартлар асосида хусусийлаштириш имкони мавжуд бўлган қўшимча объектларни аниқлаш юзасидан хатлов ишлари ҳам олиб борилмоқда. 

“Roadshow” тақдимот тадбири қатнашчилари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали барча турдаги мулкларни харид қилиш ва бино-иншоотларни ижарага олиш тартиблари тўғрисида ҳам етарли маълумотга эга бўлди. Иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди. 

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда йилнинг ўтган даврида 52 та давлат активи 31,3 миллиард сўмга сотилди