Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан фуқаролар манфаатларини тўла-тўкис таъминлаш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоятда 2021 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, жами 573 минг 482 та кўчмас мулк объекти ва ер майдони мавжуд бўлиб, булар якка тартибдаги уй-жойлар, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, бўш ер майдонлари, жисмоний ва юридик шахсларга тегишли нотурар жой объектларини ташкил этади. Ушбу объектлар “Кўчмас мулк-3” электрон маълумотлар базасига киритилган.

[gallery-5490]

“E-AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали 2021 йил давомида Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси туман (шаҳар) филиаллари томонидан жами 6312 та, 178,04 гектар бўш ер майдони аниқланиб, шундан 6312 таси ваколатли органлар билан келишиш ва хулосалар олиш учун “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган. Шундан 2251 таси «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион савдосига қўйилган, 516 таси электрон аукцион орқали 5332,8 миллион сўмга сотилган.

Бошқармага ўтган йил сентябрь – декабрь ойларида таълим соҳасини ривожлантириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини самарали ташкил этиш, алоқа, коммуникация тизимлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер майдонлари ажратиш масаласида 60 дан зиёд мурожаат келиб тушган. Ушбу ер майдонларининг 48 таси учун вилоят ҳокимининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер майдони ажратиш тўғрисидаги қарори лойиҳалари тайёрланиб, “E-qaror” электрон тизими орқали киритилган, шундан 6 та ер майдони учун вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда ўтган йил электрон аукцион орқали қарийб 5 ярим миллиард сўмлик ер майдони сотилди