2023-2024 йилларнинг январь-сентябрь ойларида туманлар кесимида сотилган ер майдонларининг таҳлилига кўра, ушбу даврда онлайн аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқи асосида сотилган ўртача 1 гектар ернинг нархи 595,1 миллион сўмга қимматлашган.
Ҳудудлар кесимида мулк ва ижара ҳуқуқи асосида 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида 2023 йилнинг шу давридагига нисбатан Тошкент шаҳрида 4,7 баробар, Қорақалпоғистон Республикасида 4,4 баробар, Андижон вилоятида 3,2 баробар, Хоразм вилоятида 2,8 баробар, Қашқадарё вилоятида 2,7 баробар ва Наманган вилоятида 2,5 баробар кўп ер майдонлари сотилган.
Шунингдек, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида 24 минг 612 та лот ёки 5 323,7 гектар ер майдони ижара, 10 минг 884 та лот ёки 500,3 гектар ер майдони мулк ҳуқуқи асосида савдога чиқарилган. Бу ишлар натижасига кўра, 19 327 та лот, 2 681,5 гектар ер участкалари 2 860, 1 миллиард сўмга сотилган. Бу эса 2023 йилнинг шу давридагига нисбатан сотилган лотлар сони 1,9 баробаргача, ерларнинг ҳажми 1,8 баробаргача, ерларни сотишдан тушган маблағлар миқдори эса 4 баробаргача ортган.
2024 йилнинг ушбу даврида республикадаги 67 та туман (шаҳар)да мулк ҳуқуқи асосида ер участкалари аукцион савдоларига умуман чиқарилмаган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг таҳлилида маълум қилинди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА