Сурхондарё вилоятида “Долзарб 90 кунлик” доирасида “Касб марказлари” иш бошлади.

Президентимиз бошчилигида жорий йилнинг 15 май куни мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида 1 июндан 30 августгача “Зарбдон 90 кунлик” эълон қилиниб, мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш ташаббуси илгари сурилган эди. 

Ёзги таътилни самарали ташкил этиш бўйича берилган топшириқ ота-оналар ишда бўлган пайтда фарзандларини беэътибор қолдирмасликка, уларнинг вақтини фойдали машғулотлар билан ўтказишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлмоқда. Шу мақсадда вилоятдаги барча мактаблар қошида спорт, мусиқа, китобхонлик ва компьютер саводхонлик каби йўналишларда тўгараклар ташкил этилди. Турли кўрик-танлов, мусобақа ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш йўлга қўйилди.

[gallery-23872]

Термиз шаҳар политехникуми ва ҳудудларда иш бошлаган 15 та касб марказлари ҳам ўқувчиларнинг ҳар бир кунни сермазмун ўтказиши, таътил кунларида ўзлари қизиққан касб сирларини ўрганиши учун қулай муҳит яратди. 

Марказдаги тўгаракларда ёш авлодга ҳунармандлик, кулолчилик, ёғоч ва металл ўймакорлиги, сартарошлик, робототехника, ошпазлик ва қандолатчилик, карвинг санъати, тикувчилик ва кийим дизайни, фотография, видеотасвирга олиш, график дизайн ва гулчилик, дурадгорлик, автотренажёр, киберспорт ва от спорти, SMM (Social Media Marketing) – Instagram, TikTok, Facebook каби ижтимоий тармоқларда контент яратиш, реклама ва тарғибот стратегиялари йўналишларида малакали мутахассислар сабоқ бермоқда. 

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги политехникумда очилган “Касб маркази”да бўлиб, ўқув курслари ва тўгараклар билан яқиндан танишди. Болажонларга яратилган шароитларни кўздан кечириб, ўғил-қизларнинг қизиқишлари асосида тўгараклар сонини янада оширишни тавсия этди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда ўқувчилар учун “Касб марказлари” ташкил этилди