ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлат кадастр палатаси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан манзиллар ягона реестрини шакллантириш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, манзиллар ягона реестрини шакллантириш юзасидан барча турдаги ёзувларни электрон маълумотлар базасига тўғри киритиш бўйича кўрсатмалар берилиб, ушбу қарор ижроси бўйича вилоятда мавжуд 724 та маҳаллада хатлов ишлари амалга оширилди. 1003 та кўча тоифалар (шоҳ кўча, кўча, тор ва берк кўча)га ажратилиб, ArsGis дастурида электрон база шакллантирилди.
Ҳозирда вилоятда мавжуд географик объектлар (туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул, аҳоли пункти, маҳалла, кўча, даҳа, мавзе, майдон, истироҳат боғи, хиёбон, зиёратгоҳ ва қабристон) 17 минг 584 тадан иборат. 2023 йилда Кадастр агентлигига давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда давлат реестрига киритиш учун юборилган географик объектлар номлари бўйича вилоятда жами 5723 та, шундан номлаш бўйича 5180 та, қайта номлаш бўйича 543 та ҳамда давлат экспертизасига киритиш учун юборилган географик объектлар номлари сони 2604 тани ташкил этмоқда.
[gallery-16288]
Бундан ташқари, вилоятда 15 минг 548 кўчани номлаш белгиланган бўлиб, шундан номи қарор билан тасдиқланган ва давлат реестрига киритилган кўчалар сони 13 минг 897 та, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан тасдиқлаш жараёнида бўлган кўчалар сони 10 та, ҳудудий комиссия томонидан ном бериш ва экспертизадан ўтказиш жараёнида бўлган кўчалар 578 тадан иборат.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА