Жорий йилда 72 минг гектардан ортиқ майдонда "Бухоро-102", "Наманган-77", "Беш қаҳрамон", "Султон", "Бухоро-10", "Порлоқ-1" эрта пишар, "Бухоро-8" ва "Сурхон-16", "Сурхон-103" ингичка толали ўрта пишар ғўза навларини парваришлаб,мўл ҳосил тўплади."СП-1607", "СТ-1651" ингичка толали истиқболли навлар ҳамда 19 та, шу жумладан, 5 та ингичка толали ғўзанинг янги навлари етиштирилди.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ислоҳотлар, хусусан кластер усулининг кннг жорий этилгани ютуқлар омили бўлди. Вилоятда ташкил этилган ўнта пахтачилик-тўқимачилик кластери мавжуд майдонлардаги ниҳолларни меҳр билан парваришлаб, мўл ҳосил тўплади.Йиғим-терим ҳам уюшқоқлик билан бошланди.

Ҳосилни тез,сифатли йиғиб олиш учун 164 мингдан зиёд теримчини бирлаштирган 2 минг 344 та терим отряди ташкил этилди. Хом ашёни қабул пунктларига ўз вақтида ташиб,етказиш учун 1 минг 22 та трактор ва 2 минг 28 та тиркама сафарбар этилди. Натижада қисқа вақтда 246 минг 350 тоннадан ортиқ хом ашё териб-йиғиб олиниб, қабул пунктларига топширилди.

Вилоятда йиғим-терим давом этмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарё вилояти пахтакорлари мамлакатимизда биринчи бўлиб хом ашё топшириш йиллик режасини бажарди