Бугун 21 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 1987 йил Наманган вилоятида туғилган, ЖКнинг 155-2-моддаси 1-қисми, 155-2-моддаси 2-қисми, 244-1-моддаси 3-қисми «г» банди ва 244-2-моддаси 1-қисми билан айбланаётган фуқарога оид жиноят иши кўриб чиқилди.

Суд материалларига кўра, фуқаро 2016 йил 6 сентябрь куни яқин дўстининг таклифи билан «Тошкент-Истанбул» йўналишидаги авиарейс орқали Туркия Республикаси Истанбул шаҳрига борган. Сўнг 2017 йил сентябрь ойида Истанбулдан Сурия Араб Республикасига ўтиб, «Хайъат Тахрир Шом» ХТТ(Халқаро террористик ташкилоти) таркибига қўшилган. У ерда декабрь ойига қадар террорчиларни тайёрлаш лагерида жангавор тайёргарликдан ўтган.  

2018 йил сентябрь ойида эса ХТТ (Халқаро террористик ташкилот) сафини кенгайтириш учун Туркия Республикасига қайтган ва 2022 йил декабрь ойига қадар бир гуруҳ шахсларни ёллаб, уларни Сурия Араб Республикасига жўнатиб юборишни ташкиллаштирган.  

Судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг бир неча моддалари билан узил-кесил 9 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/p9UK9acJS3k?si=C3fbz_I5fPQxXW-q" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суриядаги террорчилар сафига бориб қўшилган фуқаро 9 йилга озодликдан маҳрум этилди (+видео)