Корея Республикасида ташкил этилган «UN PUBLIC SERVICE FORUM-2024» доирасида ташкил этилган пленар сессияда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов иштирок этиб, нутқ сўзлади.

Вазир ҳукуматни рақамли трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, сунъий интеллектнинг муҳимлиги хусусидаги фикрларини билдириб, ҳозирда Ўзбекистонда ҳукуматни рақамли трансформация қилишга асосий эътибор қаратилаётганини таъкидлади.  

Шунингдек, сунъий интеллект технологиялари яқин келажакнинг ривожланиш драйвери эканлигини, Ўзбекистон ҳам ушбу йўналишда муҳим босқичларни босиб ўтаётганини қўшимча қилди.

Вазир нутқи давомида мамлакатимизда рақамлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ушбу соҳанинг ривожланиш ҳолати ва яратилган шарт-шароитларга тўхталиб, бунда Ўзбекистонда сунъий интеллект давлат бошқарувига кириб бораётгани, хусусан, MyID тизими ҳақида маълумот бериб ўтди.

Шу билан бирга, Coursera платформаси билан боғлиқ ютуқларни  эътироф этди.

Н. Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект технологиялари – яқин келажакнинг ривожланиш драйвери