“Халқаро минбар” лойиҳасида Ускудар университети Соғлиқни сақлаш фанлари институти директори ўринбосари, доктор Инжи Қорақош мақоласи тақдим этилмоқда.

Мураккаб табиати туфайли Сунъий интеллект дастурлари ишлаши ва ривожланиши давомида бошқа ҳисоблаш тизимларига нисбатан кўпроқ энергия талаб қилади. Шунингдек, юқори унумдор ҳисоблаш ускуналарини ишлатиш кучли иссиқлик ҳосил қилади. Моделини ишлаб чиқиш ва СИдан фойдаланиш жараёнида ускуна ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олиш учун қурилмани совутишда жуда кўп сув сарфланади. Бу жараёнда, тахминларга кўра, 700 000 литр чучук сув тўғридан-тўғри буғланиши мумкин.

Калифорния университетида ўтказилган тадқиқот 2027 йилга келиб СИ дастурлари кўпайиши ортидан 4,2-6,6 миллиард куб/метр сув истеъмол қилиниши эҳтимоли бор.

Дунёда ичимлик ва маиший мақсадда фойдаланиладиган сув таъминоти чекланган, ер усти сув ресурслари дунё бўйлаб тақсимланади. Қишлоқ хўжалиги ва шаҳар инфратузилмасидан ташқари сунъий интеллект иловалари шундоқ ҳам танқис оби ҳаёт миқдорини янада камайтиради.

СИ билан боғлиқ чип ва сервер, шунингдек сунъий идрок модели яратилиши ва фаолияти жараёнида истеъмол қилинадиган электр энергияси ишлаб чиқаришда ҳам сувдан билвосита фойдаланилади.

2022 йилги тадқиқотга кўра, Сунъий интеллектнинг углерод изи 24,7 тонна карбонат ангидрид эмиссиясига тенг. Ускуна ишлаб чиқариш ва модел ишлатишда эса бу миқдор 50,5 тонна.

Саноатлаштириш ва аҳоли сони ўсиши, сунъий интеллект дастурлари ривожланиши туфайли карбонат ангидрид эмиссияси ортиши ҳозирги иқлим инқирозини янада кучайтиради. Глобал исиш денгиз сатҳи кўтарилиши, ер усти сув жисмлари буғланиши, кучли шамол туриши ва атмосфера кучли эришига олиб келиши мумкин.

Ёмғир ҳаво сифати ёмонлашиши, сув танқислиги ва эпидемия кучайишига олиб келади.

Айни пайт дунё бўйлаб 3,5 миллиард одам иқлим ўзгариши хавфи остида қолган ҳудудда яшамоқда. Ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси иқлим инқирози келтириб чиқарадиган жиддий таҳдидларга нисбатан кўпроқ ҳимоясиз. Иқлим инқирози тирикчилик воситалари йўқолиши, ишсизлик, миграция, тоза сув ва озиқ-овқат етишмовчилиги, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимидан фойдаланишда муаммо, ўлим кўрсаткичи ошиши каби жиддий муаммоларни кучайтирмоқда.

Сунъий интеллектни қўллашда сув ва энергия сарфини имкон даражасида камайтириш учун углерод ва сув изини мунтазам равишда кузатиб бориш ва шу асосда ҳисобот тайёрлаш муҳим. Барқарорликни таъминлаш учун маълумотни ошкора алмашиш, қайта тикланадиган энергия манбаларига устувор аҳамият бериш, совутиш учун ичимлик ва маиший сувдан фойдаланишни чеклаш зарур.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект сув инқирозини янада кучайтиради