Андижон шаҳридаги “Digital City” технопаркида сунъий интеллект соҳасида инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш ва малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича иш олиб борувчи алоҳида департамент ташкил этилади.

Хорижий етакчи компаниялар ҳамда сунъий интеллект соҳаси мутахассислари билан ўтказилган музокаралар ҳамда уларнинг таклифларидан келиб чиқиб, ташкил этилиши белгиланган департамент технопаркнинг юқори технологиялар соҳасидаги ўрни, роли ва имкониятларини янада оширади.  

– Жорий йилда вилоятда IT соҳасини ривожлантириш, соҳа учун малакали мутахассислар тайёрлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилди,– дейди Рақамли технологиялар вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зиёдулло Саматов. – Жумладан, 2023 йил январь-сентябрь ойларида 34,5 миллиард сўмлик дастурий хизматлар кўрсатилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 баробарга ортган.    

Вилоятда мазкур йўналишдаги ишлар ҳажмини ошириш, мавжуд имкониятлардан кенгроқ фойдаланиш, хусусан, сунъий интеллект соҳасида янги-янги  лойиҳалар тайёрлаш, илғор, инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга, амалиётга татбиқ этиш, соҳа учун янги авлод мутахассисларини тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқиш департамент фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади.    

Бундан ташқари, янги департамент вилоятда амалга оширилаётган “Ҳоким академияси” таълим платформасини, шунингдек, соғлиқни сақлаш, туризм соҳаларини рақамлаштириш борасидаги ишларни ҳам амалга оширишга яқиндан ёрдам беради.  

Шунингдек, Digital City технопаркида ташкил этиладиган янги тузилма халқаро йўналиш ва хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлайди, ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот ишлари бўйича алмашинувини йўлга қўяди. Сунъий интеллект соҳасидаги глобал инновациялар ва таълим ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлади, қолаверса, талабалар, олимлар ҳамда мутахассислар учун янада кенг имкониятлар эшигини очади.  

Ф.Убайдуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект бўйича лойиҳалар ва мутахассислар тайёрланади