Сурхондарё вилоят маъмурий судида судьялар, юристлар ҳамда ҳокимлик вакиллари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда сўз олган Сурхондарё вилоят маъмурий суди судьяси О.Эронқулов Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан суд ишларини кассация тартибида, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан суд ишларини апелляция инстанцияларида кўриб чиқиш амалиёти ҳақида тўхталди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан қўлланма тайёрланган бўлиб, унда оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи низолар билан боғлиқ ишларнинг маъмурий судлар томонидан кўрилиши мисоллар асосида ёритиб берилганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг сўз олган фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди раиси Ж.Нафасов "Уй-жой билан боғлиқ низолар" ва "Меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низолар"нинг фуқаролик судларида кўрилиши юзасидан тушунчалар берди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олишди.

Отабек Эронқулов,

Сурхондарё вилоят маъмурий судининг судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судьялар ва маҳаллий давлат органлари семинар ташкил этилди