Cуд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

 Бугунги кунда судьялар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда судларда электрон хизмат турлари мурожаатларни онлайн кузатиб бориш, суд биносида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкони яратилди. 2022 йил 1 январдан тарафларга суд қарорларини онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича қоғоз шаклида тақдим этиш имкониятлари яратилиб, “Адолат” ахборот тизимлари жорий этилди.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги билан Жазони ижро этиш муассасаларида махсус хоналари замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланиб, суд мажлисларида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи мобил дастурлар ишга туширилди. Шунингдек бугунга қадар одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида ўнга яқин интерактив хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди.

 Судга тақдим қилиш учун фуқаролардан илгари талаб қилинадиган ҳужжатлардан воз кечилиб, 28 та ташкилот органлари билан интеграция йўлга қўйилди. Эндиликда судлар иш учун зарур ҳисобланган ҳужжатларни фуқаролардан эмас, балки бевосита тегишли органлардан интеграция орқали олиш имконияти яратилди. Бу ҳақида Фарғона вилоят судининг раиси Шуҳратжон Камолов оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида ташкил этилган брифингда маълум қилди.

Брифингда вилоят суди ва вилоят маъмурий судининг раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари судларнинг жорий йил 3 ойи давомида амалга оширилган фаолияти юзасидан ахборот берилди. Хусусан, мазкур даврда вилоят жиноят ишлари бўйича туман-шаҳар судларининг иш юритувига 3 минг 368 шахсга нисбатан 2 минг 715 та жиноят иши келиб тушган, шундан 2 минг 765 шахсга нисбатан 2 минг 395 таси тамомланган. Ишларнинг барчаси мазмунан кўриб чиқилган бўлиб, шундан 1 минг 806 шахсга нисбатан 1 минг 483 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилди. 220 шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 160 шахс суд залидан қамоққа олинган.

Маъмурий судлар томонидан жорий йининг ўтган даврида 318 та оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга оид маъмурий ишлар кўрилган. Мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш бўйича 72 та ишлар кўриб чиқилди. Фуқаролик ишлари бўйича судларда кредит ундириш, никоҳдан ажратиш ва оила низолари билан боғлиқ ишлар кўпайган.

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Судларда интерактив хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди