Судловнинг очиқлиги ва халқчиллигини таъминлаш, рақамлаштириш орқали фуқаролар ҳамда юридик шахсларга қулайлик яратиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ечимини кутаётган масалалар ҳам бор.

Шу муаммоларга барҳам бериш, судлар фаолиятини шаффоф, тезкор ва фуқаролар учун енгиллик яратиш мақсадида Президентимизнинг 2025 йил 21 августда “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди.

Фармонда нафақат рақамлаштириш, балки сунъий интеллектни суд ишларига татбиқ этиш, суд биноларини янгилаш, одамлар учун қулай электрон хизматлар яратиш каби қатор янгиликлар ҳақида сўз юритилган.

Эндиликда “Рақамли суд” тушунчаси ҳаётимизга кириб келади. Яъни судга ариза электрон тарзда юборилади. Суд мажлисларида уйдан чиқмаган ҳолда, масофадан иштирок этиш, ҳужжатлар билан электрон равишда танишиш мумкин. Суд харажатлари онлайн ҳисобланади ва тўланади. Суд баённомалари автоматик тарзда тайёрланади ва сунъий интеллект ёрдамида суд қарорларининг лойиҳаси шакллантирилади.

2025 йил якунига қадар “Рақамли суд” тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида йўлга қўйилади. Бу ерда фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича суд мажлислари янги форматда ўтказилади. 2026-2027 йилларда эса республикамизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич жорий этилади.

Фармонда жорий этиладиган хизматлар орасида бир қатор қулайликлар назарда тутилган. Жумладан, судга мурожаат қилишдан аввал сунъий интеллект сизга суднинг эҳтимолий қарори ва харажатларини тахмин қилиб беради. “my.sud.uz” портали орқали виртуал маслаҳатчи ҳуқуқий ёрдам кўрсатади. Суд ҳужжатларини электрон кўринишда олиш, жавобни онлайн кузатиш имкони яратилади. Шунингдек, суд йиғилишларида иштирок этувчилар уйидан чиқмаган ҳолда платформалар орқали қатнашади.

Инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш, адолатни тез ва шаффоф етказиш, фуқароларнинг ишончини оширишга қаратилган ушбу фармон сунъий интеллект воситаси, ахборот технологиялари бугун фақат замонавийлик эмас, балки адолатга тезроқ етказувчи восита ҳам эканлигини кўрсатмоқда.

Яъни энди судга бориш учун қоғозбозлик, сарсон бўлиш, адвокат тополмай овора бўлиш даври тугайди. Ҳаммасини смартфон ёки компьютер орқали ҳал қилиш мумкин бўлади.

“Рақамли суд” фақат техник лойиҳа эмас – бу янги юз, янги нафас, янги ҳуқуқий маданиятдир. 

Акбар Холтўраев, 

Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Рақамли суд” даври бошланди