Стол тенниси бўйича баҳслар биринчи марта электрон платформа, яъни онлайн рўйхатдан ўтиш тизими орқали ташкил этилди. Қуръа жараёни, ўйинлар жадвали, гуруҳлар ва иштирокчилар тақсимотлари автоматик тарзда шакллантирилди. Ҳакамлик ҳам илғор компьютерларда амалга оширилди.

Очиғи, Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг ўз “уйи”га эга бўлиши муносабати билан бу иморатга журналист ва блогерларни таклиф этгани яхши янгилик бўлди.

Ҳеч кимга сир эмаски, шу вақтгача федерация пойтахтнинг турли ҳудудларида ижарада фаолият кўрсатиб келган. Муқим манзил, спортчи ва мураббийларга, мутахассис ва мутасаддиларга қулай шароит яратилган аниқ макон бўлмаган. Фидойи тренер ва спортчилар эса теннис столларини ҳар хил жойларга ташиб, мусобақаларни қўлидан келганча уюштирган. Имкон даражасида оммавийликни оширишга ҳаракат қилган.

Ҳозир барчаси тамомила ўзгарди. Солиқ қўмитаси ва бошқа ҳамкору ҳомийлар кўмагида ташландиқ ер обод қилиниб, енгил конструкцияли бино қад кўтарди. Ҳар қандай баҳсни ташкил этиш имконига эга каттагина спорт зали, кийим алмаштириш ва ювиниш, тиббиёт ва санитария хоналари, федерация маъмурияти офиси ва фитнес маркази кичик ракетка усталари ихтиёрига топширилди.

Ташриф буюрувчилар учун қўриқланадиган бепул автотураргоҳ, сайр йўлагида райҳон ифори таралиб турганини айтмайсизми?!

Эндиликда бассейн қурилиши режага киритилди. Хорижий ҳамкорлар билан эришилган аҳдлашувларга асосан, чет элдан келиб ишлайдиган мураббийлар яшайдиган ихчам меҳмонхонани замон талаблари даражасида таъмирлаш ишлари аллақачон “старт” олган. Хуллас, стол тенниси “уйи”да диққатга сазовор жиҳатлар кўп.

– Мана шунча иш атиги бир йилда уддаланганига баъзилар ишонмаяпти, аммо бу айни ҳақиқат, – дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси бош котиби Гавҳархон Муқаддасова. – Энди бор эътиборимизни юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлашга, мусобақаларни энг юқори даражада уюштиришга, стол тенниси бўйича Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритишга қаратамиз. Бугун сизлар гувоҳи бўлаётган “Про-Тур” беллашувларида яна бир янгиликни синовдан ўтказаяпмиз. У ҳам бўлса, стол теннисига рақамли технологияларни муваффақиятли жорий этиш билан боғлиқ. Бошқача айтганда, қоғозбозлик ва вақтни беҳуда сарфлаш – узоқ масофадан келиб ҳужжатларни қўлма-қўл бериш, қатнашиш учун ёзма ариза топшириш жараёнларидан аста-секин воз кечаяпмиз.

Стол теннисчиларининг севимли “хонадон”ига йиғилган журналист ва блогерлар гап нима ҳақда кетаётганини дарров англади. Чунки бу ҳолат уларнинг кўз ўнгида рўй бераётганди. Гап шундаки, федерация баҳсларни биринчи марта электрон платформа, яъни онлайн рўйхатдан ўтиш тизими орқали ташкил этди. Мазкур инновация юртимизда стол тенниси янги босқичга кўтарилганидан далолат беради.

“Про-Тур” мусобақасининг ўйинлар жадвали, гуруҳлар ва иштирокчилар тақсимотлари автоматик тарзда шакллантирилди. Ҳакамлик ҳам замонавий компьютерларда амалга оширилди. Инсон омили имкон қадар чекланди. Натижалар онлайн тарзда катта экранда намойиш этиб борилди. Қуръанинг электрон шаклда очиқ эълон қилиниши эса мусобақанинг шаффофлигини таъминлади.

Янгича тартибдаги турнирда ёшидан қатъи назар, профессионал спортчилар ва ҳаваскорлар (аёллар ва эркаклар алоҳида тоифаларда) қатнашиш имконига эга бўлди. Ғолибларга катта миқдорда пул мукофотлари ажратилганига қарамай, мусобақада иштирок этиш мутлақо бепул қилинди. Аслида бу ҳам стол теннисини оммалаштириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 353 нафар спортчи қатнашган баҳслар уч кун давом этди. Шундан 53 нафари аёллар бўлиб, улар ҳам ўз кучларини замон талабига мос мажмуада синовдан ўтказди.

Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 50 миллион сўмни ташкил этди. Энг иродали ва маҳоратли спортчилар ғолибликни қўлга киритди.

Биринчи ўринни эгаллаганлар (аёллар ва эркаклар алоҳида) 12 миллион 500 минг сўмдан, иккинчи ўрин соҳиблари 6 миллион 250 минг сўмдан, учинчи ўрин эгалари эса 3 миллион 125 минг сўмдан мукофотни қўлга киритди. Бундан ташқари, ғолиб ва совриндорларга сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Эркаклар ўртасида шоҳсупанинг юқори нуқтасига Жамшид Раҳимберганов (Хоразм вилояти) кўтарилган бўлса, аёллар орасида Меҳринисо Норқуловага (Тошкент шаҳри) тенг келадигани топилмади.

Мухтасар айтганда, ушбу мусобақа орқали стол теннисида рақамли бошқарув тизими жорий этилди. Эндиликда рўйхатдан ўтиш, қуръа ташлаш, натижаларни эълон қилиш жараёнлари тўлиқ электрон шаклда амалга ошади. Бу тизим спортчиларга қулайлик, томошабинларга эса ишонч ва шаффофликни тақдим этади.

“Про-Тур” мусобақаси ўзининг ташкилий даражаси, электрон тизим имкониятлари билан кенг жамоатчиликнинг эътирофига сазовор бўлди. Ушбу муваффақиятли тажриба келгусида миллий ва халқаро мусобақаларни ташкил этишда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Стол тенниси: янги иншоотда янгича тартибдаги мусобақа