Стол тенниси: кичик ракетканинг катта спорт байрами
Шу кунларда ҳудудларда бир қатор спорт турлари бўйича турли ташкилот ва корхоналарда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Хусусан, солиқ органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида стол тенниси бўйича ташкил этилган республика биринчилиги барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Муросасиз кечган баҳсларда иштирокчилар ўзларининг чаққонлиги, маҳорат ва спортга бўлган иштиёқини намоён этди.

Кичик ракетканинг катта спорт байрамини туҳфа этган мусобақалар якунида Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ходимаси Гўзал Элмуродова биринчи, Сирдарё вилояти вакили Одина Қурбонбоева иккинчи, Бухоро вилояти жамоаси аъзоси Озода Ходжаева учинчи ўринни эгаллади.
Т. Рўзиев, ЎзА