Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактабида “Лидерлик, STEAM ва XXI аср кўникмаларини таълимда татбиқ этиш" мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги, Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти ва Шимолий Жоржия университети билан ҳамкорликда ташкил этилган халқаро конференцияда Навоий вилоятидаги умумтаълим мактаблари директорлари, инглиз тили фани ўқитувчилари билан биргаликда қўшни Самарқанд ва Бухоро вилояти вакиллари ҳам иштирок этди.

Таълим соҳасида юқори тажрибага эга бўлган хорижлик мутахассислар иштирокидаги семинар-тренинглар иккита шўъбада ташкил этилди. Биринчи шўъбада мактаб директорлари ўзаро тажриба алмашиш баробарида таълим методлари, лидерлик компетенцияларини ривожлантириш, ўқув муассасаларида STEAM фанларини жорий этиш бўйича билимларини мустаҳкамлади. Иккинчи шўъбада эса чет тилларини ўқитишнинг самарали усуллари ўргатилди.

Мазкур тадбир давомида иштирокчилар STEAM технологияларини дарсларга қандай қилиб қўллаш, мактаб раҳбар, ўқитувчи ва ўқувчиларининг лидерлик қобилиятларини ошириш ва чет тилларини ўқитишдаги замонавий технологиялар ҳақида кўплаб билим ва ахборотларга эга бўлди.

– Шимолий Жоржия университети Америка Қўшма Штатларида қарийб 20 минг талабани қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, Жоржия штатидаги олтинчи йирик олий таълим даргоҳидир, – дейди Бухоро шаҳридаги 15-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Зое Ранделл. 

– Университет 2013 йилда бир қатор таълим муассасаларининг бирлашиши натижасида ташил этилган. Унинг таркибида юздан ортиқ бакалавр ва доцент даражалари, шунингдек, ўн уч магистр ва битта докторлик даражасини тақдим этадиган бешта коллеж мавжуд. Шимолий Жоржия университетининг тайёрлов курсларида олган кўникмаларимни таълим соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошираётган янги Ўзбекистон равнақи йўлида сафарбар этаётганимдан мамнунман. 

Таълим сифатини оширишнинг асосий омилларидан бири муносиб лидерларни танлаш, уларни ўқувчилар билан ишлашнинг янги технологиялари бўйича тайёрлаш ва замонавий методларни ўқув жараёнида қўллай олишдир.

Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Аманда Ҳопсон хоним, Зарафшон шаҳридаги 1-сон умумтаълим мактабида дарс бераётган финляндиялик ўқитувчи Элиса Миляна хоним иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

– STEAM таълими нафақат ўқитиш усули, балки янгича фикрлаш тарзидир, – дейди Элиса Миляна. – STEAM таълим муҳитида болалар билимга эга бўлади ва дарҳол ундан фойдаланишни ўрганади. Шунинг учун улар ўсиб улғайганларида ва ҳаётий муаммоларга дуч келганларида фақат турли соҳалардаги билимларга таяниб ва биргаликда ишлаш орқали ҳал қилиш мумкинлигини тушунади. Амалий қобилиятга эътибор бериб ўқувчилар ўзларининг иродаси, ижодкорлиги, мослашувчанлигини ривожлантиради ва бошқалар билан ҳамкорлик қилишни ўрганади.

Таъкидланишича, STEAM таълим ёндашуви болаларга назария ва амалий кўникмаларни самарали тарзда бирлаштиришга имкон беради ва университетга кириш ва кейинги ўқишни осонлаштиради.

– Замон тараққий этар экан, йилдан йилга барча соҳаларда бўлгани каби таълимда ҳам бошқарув принциплари ўзгариб бормоқда, – дейди Навоий шаҳридаги 7-умумтаьлим мактаби директори Диляра Тухфатуллина. – Семинар-тренингларда олган билим-кўникмаларимиз ўз устимизда ишлаш ва мактабларда халқаро стандартларга мос таълим тизимини жорий этишга хизмат қилади.

Машғулотлар сўнгида фаол иштирок этган қатнашчилар сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдували Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
STEAM – нафақат ўқитиш усули, балки янгича фикрлаш тарзидир