Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”да мамлакатимиз кўрсаткичлари мунтазам ўсиб бормоқда. 2020 йил якунида Ўзбекистон айни меъёр бўйича 100 баллик тизимда 67,8 балл қўлга киритиб, 61-ўринни эгаллади ва рейтингда 2016 йилга қараганда 62, 2019 йил ҳисоботига нисбатан эса 16 поғона кўтарилишга эришди.

Ушбу маълумот Миллий матбуот марказида “Давлат статистика қўмитаси фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши” мавзусига доир ўтказилган матбуот анжуманида келтирилди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда миллий статистикани ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, соҳага илғор ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши натижасида статистика юритиш жараёни автоматлаштирилиб, рақамлаштирилмоқда. Қўмита мутахассислари томонидан ҳисоботни Интернет орқали онлайн қабул қилинишини таъминлаган “eStat 4.0” автоматлашган ахборот тизими яратилди. 2021 йил март ойидан бошлаб, 120 турдаги статистик ҳисоботни қабул қилиш йўлга қўйилди.

Шунингдек, танланма статистик кузатувни планшет ёрдамида ўтказиш амалиётга жорий этилди. Нархни, ахолига хизмат кўрсатишни, ишлаб чиқарувчилар, деҳқон хўжаликлари фаолиятини танланма статистик кузатув бўйича ахборот тизими яратилди. Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи жисмоний шахслар танланма статистик кузатуви ахборот тизими жорий этилиб, республиканинг барча ҳудудларида ишга туширилди. Мазкур тизимлар ўрнатилган тартибда Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилди.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши билан маълумотни қайта ишлаш ва йиғиш учун сарфланадиган вақт 10 баробар камайди, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт харажати сарфи сезиларли қисқарди.

ЮНФПА билан ҳамкорликда аҳолини рўхатга олиш жараёни ёритиб бориладиган aholi.stat.uz веб-сайти яратилди ва ишга туширилди. БМТ Статистика комиссияси томонидан тавсия этилган минимал гендер кўрсаткичини ўз ичига олган gender.stat.uz веб-сайтидан фойдаланилмоқда. Миллий Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) бажарилишини мониторинг қилиш мақсадида, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури кўмагида Миллий БРМ nsdg.stat.uz веб-сайти очилди ва ишга туширилди.

- Давлат статистика қўмитаси МДҲ, Европа Статистика комиссияси ҳамда БМТ қошидаги статистика идоралари билан ҳамкорликда иш олиб боради, - дейди қўмита матбуот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов. – 2023 йилда мамлакатимиз ахолиси қайта рўйхатдан ўтказилади. Бу жараёнга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Россия, Корея, Беларусь сингари давлатлар тажрибаси ўрганилди. Ўтган йили синов тариқасида 4 ҳудуд аҳолиси рўйхатга олинди. Жараёнда бир қатор хорижий давлатлардан кузатувчилар фаол иштирок этди ва керакли тавсиялар берди.

Давлат статистика қўмитаси услубий низомлари ва йўриқномаларининг тизимлаштирилган рўйхатини шакллантириш, статистик кузатувни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби билан танишиш имконини берувчи услубий материаллар жойлаштириладиган lib.stat.uz веб-сайти ишга туширилди. Натижада статистик маълумотни визуаллашган кўринишда фойдаланувчига тақдим этиш ҳамда республикадаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат бўйича ўн турдаги муҳим кўрсаткични онлайн янгилаб бориш ва эълон қилиш, статистик ва таҳлилий маълумотни излаш учун сарфланадиган вақтни тежаш имкони яратилди, сўровга асосан маълумот тақдим этиш вақти икки баробар қисқарди.

Фойдаланувчи корхона ва ташкилот давлат регистри маълумотини АКТга асосланган ҳолда, қулай тарзда олишини таъминлайдиган электрон интерактив хизмат жорий этилди. Статистика ҳисоботи шаклини тўлдириш ҳамда статистик шакл тўғри тўлдирилганини текшириш бўйича интерактив маслаҳатни жорий этган ҳолда тадбиркорлар шахсий кабинети ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди. Статистик нашрларга электрон буюртма бериш ва маҳсулотни онлайн сотиб олиш интерактив хизмати ишга туширилди.
Қайд этиш жоиз, Лондондаги Очиқ маълумотлар институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (stat.uz) энг юқори – “Платина” (Platinum) даражасига эришган.

Матбуот анжуманида мутахассислар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Статистика соҳасига ҳам АКТ кенг жорий этилмоқда