Сўх тумани «Новобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончалари барпо этилмоқда.

Унинг майдони салкам 10 гектар бўлиб, бу ердан илгари маҳаллий аҳоли аэропорт сифатида фойдаланган.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров мазкур янги аэропортнинг қурилиш ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг қарори ижроси доирасида 6 ой ичида қуриб битказиладиган аэропорт орқали “Humo AIR” авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда “Uzbekistan Helicopters” масъулияти чекланган жамиятига қарашли МИ-8 вертолётларини жалб этган ҳолда Сўхдан Фарғона ҳамда Қўқон йўналишларида авиақатновлар йўлга қўйилади. Кичик авиация қатнови аҳоли учун мақбул нархларда белгиланади.

Қурилиш майдончасида вилоят раҳбари туман маҳаллалари вакиллари ҳамда фаоллари билан учрашиб, туман аҳлига Президентимизнинг салом ва тилакларини етказди. Давлатимиз раҳбарининг алоҳида топшириғи билан туманга ишлаб чиқаришни, саноатни олиб кириш, бандликни таъминлаш, аҳоли турмуш тарзини ошириш бўйича катта ишлар бошланганини таъкидлади. Бундан буён маҳаллабай тизими асосида ҳар бир маҳаллага биттадан иқтисодий идора вакили бириктирилганини, ҳар бир маҳалланинг ўсиш нуқталарини аниқлаш, ишсизликни бартараф этиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли иш олиб борилишини қайт этди.

[gallery-1129]

М. Сулаймонов, М. Қодиров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўх туманига самолёт ва вертолёт қатнови йўлга қўйилади