Бугунги кунда олди-сотди муносабатларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш зарурияти юзага келмоқда. Чунки рақамли платформалар орқали онлайн савдо муносабатларининг кенгайиб бораётгани қулайлик яратиш билан бирга айрим ҳолларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига ҳам олиб келмоқда.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига 2024 йил мобайнида келиб тушган 30 мингдан ортиқ мурожжатларнинг 35 фоиздан ортиғи олди-сотти муносабатларига оид. Хусусан, рақамли платформалар орқали олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда маҳсулот (автомобиль, буюртма берилган озиқ-овқат, маиший техника ва мебель маҳсулотларини ва бошқа) етказиб бериш мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлиги ҳақида 1,5 мингга яқин мурожаат келиб тушган.

Шартномаларда сотувчи томонидан маҳсулотни етказиб бериш муддатларини бузганлик учун пеня кўп ҳолларда белгиланмаган. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун амалдаги қонунчиликда бўшлиқлар мавжуд. Бу эса истеъмолчилар ҳуқуқларини тўлақонли ҳимоя қилиш имкониятини чеклайди.  

Парламент қуйи палатасининг мажлисида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.  

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев лойиҳанинг зарурати ҳақида маълумот бериб, унда белгиланаётган нормалар ҳақида тўхталди:

— Ушбу қонун лойиҳаси билан сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига пеня тўлаши назарда тутилмоқда. Бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товар баҳосининг 100 фоизидан ошиб кетмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланмоқда.  

Шу билан бирга, сотувчи товарларни истеъмолчига топширишнинг кечикиши истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботласа, пеня тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда товарларни истеъмолчига топширмаслиги каби ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади, — деди масъул.

Мажлисда кўтарилган саволларга тегишли жвоблар қайтарилиб, қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сотувчи маҳсулотни ўз вақтида етказиб бермаса, пеня тўлайди