Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Президентимиз йиғилиш айнан Ғиждувонда бўлаётгани бежиз эмаслигини таъкидлади.
Сўнгги йилларда туман саноати 2 карра ўсиб, 2 триллион сўмдан ошди, вилоятдаги улуши эса тўртинчи ўриндан учинчига кўтарилди.
Шу вақт ичида 2 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаб, 2010-2016 йилларга қараганда 4 баробар ўсган.
Шу билан бирга, Ғиждувонга инвестиция киритиш, саноатда юқори даромадли иш ўринлари яратишдаги энг катта муаммо, бу – электр таъминоти ва темир йўл инфратузилмаси.
Ғиждувон иқтисодий зонасида бу масалалар ҳал қилинса, тадбиркорлар 340 миллион долларлик 100 та лойиҳани бошлаб, 10 минг аҳолини ишли қилмоқчи.
Мутасаддиларга “Навоий-Хоразм” йўналишида қурилиши якунланмаган шохобча темир йўлини Ғиждувонгача олиб келиш топширилди.
ЎзА