Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида "Док-1 Макс" сиропи бўйича юртдошларимиздан келиб тушаётган муҳим саволлар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Қизлархон Бегматова иштирокида брифинг ташкил этилди.

Таъкидланишича, “Док-1 Макс” дори воситаси 2012 йилдан бери Ўзбекистон тиббиёт амалиётида қўлланилиб, жиддий ножўя таъсирлар берганлиги ҳақида агентлик ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази”га мурожаат келиб тушмаган. Яъни, шу пайтгача таъсир этувчи моддалар ва қўшимча моддаларнинг организмга салбий таъсири аниқланмаган.  

“Док-1 Макс” дори воситасининг организмга салбий таъсири кузатилган сериясининг сертификатлаштириш жараёнидаги текширувлари натижалари ушбу дори воситасининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини кўрсатган.      

Лекин, минг афсуски, дори воситаси тегишли серияларининг организмга салбий таъсири кузатилган. Бу ҳақда сигнал келиб тушганидан кейин, дори воситасининг барча сериялари лаборатория текширувларидан ўтказилди. Бунда нафақат таъсир этувчи моддалар, балки унинг таркибидаги қўшимча моддалар ҳам ўрганилди. Натижада дори воситаси таркибидаги қўшимча моддалардан бирининг ўзгаргани аниқланди.  

Халқаро нормалар ва Ўзбекистон қонунчилигига биноан ишлаб чиқарувчи давлат марказига дори воситаси таркибидаги ҳар қандай, ҳаттоки кичик ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида маълумот бериши зарур. Бунда киритиладиган ўзгартириш ва қўшимча одам организмига салбий таъсир кўрсатадиган ҳолларда ушбу қўшимча ва ўзгартириш рад этилади. Минг афсуски, ишлаб чиқарувчи томонидан давлат марказига бундай маълумот тақдим этилмаган ва натижада ушбу ҳолат кузатилган.  

М.Қосимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги воқеаларга қадар “Док-1 Макс” дори воситасининг бирор ножўя таъсири кузатилганмиди?