Бугун республикамизнинг барча ҳудудларидаги мактаблар ва академик лицейларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди.

Жорий йилда Навоий вилоятидаги мавжуд мактабларни 11 минг 703 нафар ўқувчи тамомламоқда.

Битирувчиларнинг 624 нафари олтин, 34 нафари кумуш медалга даъвогарлик қилаётган бўлса, 730 нафари ҳали мактабни тугатмасданоқ муддатидан аввал олий таълим муассасаси талабаси бўлишди. 2138 нафар ўқувчи эса халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритишган. Шунингдек, 5 нафар ўқувчи турли фан олимпиадасининг Республика босқичида фахрли ўринларни эгаллашган. Бундан ташқари, халқаро биология фани олимпиадасида Президент мактабининг 1 нафар ўқувчиси саралаш босқичида ғолиб бўлиб, Қозоқистон Республикасида ўтказиладиган якуний босқичга, Навоий шаҳридаги 11-мактабнинг 1 нафар ўқувчиси Саудия Арабистонида бўладиган халқаро кимё фани олимпиадасига, Навоий шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси эса Миср давлатида бўладиган халқаро Информатика фани олимпиадага йўлланма олишган.

[gallery-17554]

Дастлаб тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларимизга йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Табрикда таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътироф этилиб, ёшларимиз олий таълим муасссасаларида ўқиб, билим ва тажриба тўплаши учун барча имкониятлар яратилганлиги таъкидланган.

Жумладан, Юртбошимизнинг “...Сизлар жонажон Ватанимиз шонли тарихининг бир қисми, ўз маданияти ва анъаналарини асрлар давомида асраб-авайлаб келаётган буюк халқнинг дилбандлари, Янги Ўзбекистоннинг умиди ва таянчи ҳисобланасиз. Яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман, давлатимизнинг эртанги тақдири, унинг равнақи ва тараққиёти сизларнинг қўлингизда.

Ҳеч қачон орзу қилишдан тўхтаманг, катта мақсадлар йўлида имкониятларингизни синаб кўришдан, бу йўлда хато қилиш ва улардан сабоқ олишдан қўрқманг. Чунки халқимиз сизларга катта умид ва ишонч билан қарамоқда”  деган ишончи нафақат уларнинг қалбига муҳрланади, балки ҳар бир битирувчига масъулият ҳам юклайди.

– Бугун бизнинг мактабимизни 57 нафар ўқувчи тамомлаб, мустақил ҳаётга қадам қўймоқда, – дейди Навоий шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби директори Ажаргул Усмонова. – Жорий ўқув йилида 4 нафар ўқувчимиз муддатидан олдин олийгоҳ талабаси бўлишди. Бир ўқувчимиз олтин, 2 ўқувчимиз кумуш медалга даъвогарлик қилаётган бўлса, 4 та ўқувчимизда миллий сертификат ва 12 нафар ўқувчимизда IELTS сертификати мавжуд.  

“Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида битирувчи ёшлар устозларига миннатдорлик билдирди.

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат),  

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Сўнгги қўнғироқ” ўғил-қизларимизни мустақил ҳаётга кузатмоқда