Солиқ тушумлари давлат бюджетини шакллантиришда энг муҳим манба ҳисобланади. Шундай экан, солиқ тўловларидан бўйин товлаш ёки қочиш ҳолатларини бартараф этиш долзарб аҳамиятга эга.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилаётган солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси айни масалалар билан боғлиқ. Лойиҳа иккинчи ўқишда моддама-модда муҳокама этилди.

—  Мамлакатимизда солиқ соҳасидаги муносабатларни такомиллаштириш, бизнес муҳитини яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — деди депутат Фирдавс Қурбонов. — Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида мазкур қонун лойиҳаси билан соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш, хуфиёна айланмаларга барҳам бериш, солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий нормалар акс эттирилмоқда. Шунингдек, судга қадар ва суд муҳокамаси давомида етказилган зарар тўлиқ қопланган тақдирда жавобгарликдан озод қилишни, ваколатли органларнинг терговга қадар текширув ҳаракатларини амалга ошириш ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш билан боғлиқ ваколатларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шу билан бирга, солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарлик учун қўшимча ҳисобланган маблағлар тергов органи депозит ҳисоб рақамидан бюджетга ўтказилгунига қадар пеня ҳисобланмаслиги ўз аксини топмоқда. Шунингдек, мулкдорнинг ер участкаси жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда, мулкнинг бозор қийматида тўлаб берилган компенсация миқдорини солиқ даромади таркибига киритмаслик белгиланмоқда.  

Муҳокамаларда депутатлар қонун лойиҳасидаги айрим нормалар бўйича савол ва таклифларни ўртага ташладилар. Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда