Ҳудудларда аёллар муаммоларини “маҳаллабай” тарзда ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ва уларга тизимли кўмак бериш учун Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина Бекобод туманида 4-сектор раҳбари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган 210 нафар хотин-қизларга тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, 64 нафари эса касб-ҳунарга ўқиш учун йўналтирилган бўлса, 225 нафар аёллар ўзини ўзи банд қилиш бўйича рўйхатдан ўтказилди.

– Тижорат банкларининг бирида фаолият юритар эдим, – дейди, тумандаги “Фарҳод” МФЙда яшовчи Гулнора Ҳожиева. – Пандемия сабаб иш ўринларимиз қисқарди ва мен ишсиз қолдим. Тушкунликка тушмасдан вазиятимни 4-сектор раҳбарига билдирдим. Улар менга банкдан 30 миллион сўм миқдорида кредит олишимга кўмаклашди. Олган кредит маблағларим эвазига 8 сотихли иссиқхона барпо этдик ва айни пайтда ушбу иссиқхонада етиштирган маҳсулотларим билан маҳаллий бозорларимизни таъминлаяпман.

Ташаббускор оилавий тадбиркор Гулнора опа банкдан олган кредит сармоясини мақсадли сарфлаб, бир бош соғин сигир ҳам харид қилди. Бугун унинг қора моллари сони 4 тага етган. Натижада оиласи ва маҳалласини сут-қатиқ билан таъминлаб келяпти.

Айтиш керакки, 4-сектор раҳбари томонидан ҳудудларда хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш борасидаги ишлар жадаллик билан давом эттирилмоқда.

Президентимиз топшириғи билан бугунги кунда Тошкент вилояти ҳудудларидаги секторлар томонидан дафтарлар билан ишлар ташкил қилинган бўлиб, “Аёллар дафтари”га 37 минг 709 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар киритилди. Бугунги кунда мутасадди ташкилотлар томонидан бу борада тизимли ишлар амалга оширилиб, хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Солиқ органи томонидан Бекобод тумани аёлларига амалий кўмак берилмоқда