Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан камбағалликни қисқартириш, одамларни иш билан таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда Тошкент вилоятида 4-сектор раҳбари томонидан 2 мингдан ортиқ оила камбағалликдан чиқарилади.

Вилоятнинг биргина айни ҳудудида йил якунига қадар “Темир дафтар”га киритилган 2 мингдан зиёд оилани камбағалликдан чиқариш мақсад қилингани боис, ҳозир барча туман ва шаҳарларда ишсиз қолган, эҳтиёжманд аҳоли қатлами номма-ном аниқланиб, шакллантирилган рўйхатлар асосида уларга манзилли кўмаклар берилмоқда.

– Ҳудудда “Давлат солиқ хизмати органи ходимлари солиқ тўловчига кўмакчи”, деган янги иш принципи асосида иш бошлади, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов. – Биз бу борада кам таъминланган оилалар тадбиркорлигини йўлга қўйиш, бандлигини таъминлаш ва шу орқали даромадини ошириш мақсадида кўприк вазифасини ўтаяпмиз.

Айтиш керакки, 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан жойларда кам таъминланган, камбағал, ёш оилалар, хориждан қайтган меҳнат мигрантлари ва иш билан банд бўлмаган фуқаролар бандлигини таъминлаш ва томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш орқали уларнинг даромад манбаларига эга бўлишларига яқиндан ёрдам бермоқда.

Шунингдек, ҳудудларда мунтазам сайёр қабуллар ўтказилиб, унда аҳоли мурожатларига ечим топилмоқда.

– Яқинда маҳалламизда ўтказилган сайёр қабулда моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатим ижобий ҳал этилди, – дейди Бўка тумани “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳошим Эшматов. – Оиламизга соғин сигир берилди. Бу ғамхўрликдан болаларимнинг оғзи оққа тегиб, рўзғоримиз фаровон бўлганига шукур қиламан. Эндиликда шу кўмакдан фойдаланиб, рўзғорни тиклаб олишга ҳаракат қиламиз.

Шунингдек, Янгийўл тумани Деҳқонобод маҳалласида яшовчи Насиба Аҳмедованинг оилавий аҳволи мукаммал ўрганилиб, унга тикиш машинаси берилди. Эндиликда Н.Аҳмедова тикувчилик орқасидан кунига 45-50 минг сўмгача даромад топмоқда.

А. Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилояти солиқчилари муҳтож оилаларга кўмак бериб, икки мингдан зиёд оилани камбағалликдан чиқармоқчи