Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида “Чек беришни талаб қилиш – тадбиркорликка қаршилик эмас” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда солиқ органи мутасаддилари томонидан жисмоний шахсларнинг солиқ мобиль иловасида чек QR-кодини сканерлаб 1 фоиз кешбекка эга бўлиши, харид суммасининг 1 фоизи чакана савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш объектларидан олинган онлайн назорат-касса техникаси чеклари учун қайтарилиши қай ҳолатда бўлаётгани, муҳими, бу маблағ жисмоний шахсларнинг банк карталарига ой якуни билан туширилиши юзасидан маълумотлар берилди.

Айтиш керакки, бугунги кунда харид қилинган товар (хизмат)лар қийматидан 1 фоиз кешбекка эга бўлиш имконияти истеъмолчилар орасида оммалашяпти. Хусусан, Тошкент вилоятида кешбек олиш учун 97 456,4 минг та QR-кодли чек рўйхатга олинди. Айни пайтда мазкур иловада 250 нафардан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтди.

Жорий йилнинг ўтган даврида “Солиқ ҳамкор” тизими орқали вилоятда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларининг бузилиши юзасидан 3 минг 500 дан зиёд мурожаат келиб тушди. Ҳозирга қадар тасдиғини топган мурожаатлар учун 2 минг 308 нафар фаол солиқ тўловчига 1 миллиард 324 миллион сўмдан ортиқ мукофот пуллари тўлаб берилди.

Шундан сўнг, йил давомида вилоят солиқ бошқармаси билан ижодий ҳамкорлик қилиб келаётган журналистларга эсдалик совғалари топширилди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Солиқ ҳамкор”: қоида бузилиши юзасидан уч мингдан зиёд мурожаат бўлди