Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Боёвут туманида, Оқолтин туманининг Саховат, Алишер Навоий, Янги давр, Мирзаобод туманининг Боғистон маҳаллаларида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” акцияси доирасида спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.

Сирдарё вилоят спорт, соғлиқни сақлаш бошқармалари, Маҳаллалар уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда ёшлар, ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган минглаб одамлар иштирок этди. Унда иштирокчиларга инсон саломатлигини сақлаш, узоқ умр кўриш учун ўта муҳим бўлган спорт-соғломлаштириш машқларининг фойдали томонлари тўғрисида маслаҳат ва зарур тавсиялар берилди.  

– Бундан ташқари, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган тарғибот тадбирлари, туман(шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига қарашли кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларда, шифокорлик пунктларида “Соғлом овқатланиш ярмаркаси” ташкил этилиб, инсон саломатлиги учун фойдали ва зарур бўлган озиқ-овқатлар тўғрисида маълумотлар берилган бўлса, “Соғлом ҳаётга қадам ташла!”, “Биз, ёшлар чекишга қаршимиз!” каби акциялар давомида зарарли маҳсулотлар, унинг инсон саломатлигига акс таъсири тўғрисида маълумот ва тарқатма материаллар тақдим этдик,–дейди Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти Сирдарё вилояти бўлими бошлиғи Тожихон Гафарова.

Биламизки, серҳаракатлик организмни табиий равишда рағбатлантириб туради. Шунинг учун серғайрат, тиниб-тинчимайдиган одамлар доимо тетик, бардам, кексайганларида ҳам бақувват ва шижоатли бўлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, кейинги бир неча ўн йил ичида дунёда ортиқча вазн ва семизлик муаммоси ортиб бормоқда. Бунинг олдини олишда соғлом овқатланиш ва жисмоний фаолликнинг аҳамияти катта. Сирдарёда ўтказилган “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” акциясидан кўзланган мақсад ҳам аслида шу. Унда нафақат 5000 қадам пиёда юриш, спортнинг турли йўналишларида соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди. Аҳоли, давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари фаол иштирок этди.

Мухтасар қилиб айтганда, мунтазам пиёда юриш  қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Ҳафтасига камида 5 марта, кунига 30 дақиқа пиёда юриш эса юқумсиз касалликлар хавфини камайтирибгина қолмай, инсонларнинг тетик ва соғлом бўлишида асқатади. Бу Сирдарёда ўтказилган “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” акциясида ўз ифодасини топди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” акцияси