Жорий йилнинг 29 август куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича Сирдарё вилояти ҳудудий Идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилаётганлигига қарамасдан, вилоятдаги ўрта махсус таълим муассасаси ва “Ер мулк кадастр” тизими айрим масъул ходимлари томонидан содир этилган коррупцион жиноятлар муҳокама қилинди.

Жумладан, жорий йилнинг 27 август куни “Ермулккадастр” Гулистон туман бўлими масъул ходими К.О. фуқаро А.К.га туман ҳудудидаги “Зарбдор” МФЙ ҳудудидан 6 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 3000 АҚШ доллари талаб қилган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Боёвут ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи масъул ходими А.А. мансаб мавқеини суистеъмол қилиб, фуқаро К.К.га 2011-2013 йилларда ўқиганлиги ҳақида диплом тайёрлаб бериш эвазига ундан 200 АҚШ долларини талаб қилган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йиғилишда комиссия аъзоларининг фармонни ижроси ҳамда содир этилган коррупцион жиноятлар бўйича фикр ва мулоҳазалари эшитилиб, тегишли қарор қабул қилинди ва ижро учун комиссия аъзоларига юборилди.

Сирдарё вилоят прокуратураси Ахборот хизмати.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сирдарёда таълим соҳаси ва ер ажратишдаги коррупцион жиноятлар фош этилди