Бугун Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий бюроси йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди Синьхуа агентлиги. Ахборотда мамлакат ноябрь ойидан буён CОVID-19нинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ортидан ҳал қилувчи ғалабага эришгани айтилмоқда.

ХХР раиси Си Цзиньпин раислигида ўтган йиғилишдан сўнг эълон қилинган баёнотга кўра, Хитой ноябрь ойидан бошлаб қисқа вақт ичида пандемиядан нормал ҳаётга “бенуқсон ўтиш”ни амалга оширган. Амалиёт шуни кўрсатдики, Марказий қўмита пандемия билан боғлиқ вазиятни баҳолашда тўғри қарорлар қабул қилган, стратегик ўзгаришлар киритган.

– Коронавирус пандемияси даврида мамлакатда 200 миллиондан зиёд касалланган фуқаро тиббий ёрдам олди, 800 мингга яқин оғир бемор тузалди. Хитой инсоният тарихида мўъжиза кўрсатди, дейиш мумкин, – дейилади агентлик хабарида.

Дарвоқе, декабрь ойи бошида Хитой ҳукумати локдаун, мажбурий карантин ва аҳолини оммавий синовдан ўтказиш орқали коронавирусга қарши қатъий курашди. Шу боис, ўлим ҳақидаги маълумотлар энди эълон қилинмайди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Синьхуа: Хитой раҳбарияти COVID-19 устидан ғалаба қозонганини эълон қилди