Синхрон сузиш: Осиё чемпионатида Ўзбекистон мадҳияси янгради
Таиландда сув спорти турлари бўйича давом этаётган Осиё чемпионати синхрон сузиш йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 6 та медаллар шодасини қўлга киритди.
Қитъанинг энг кучли спортчилари иштирокида ўтаётган баҳслар давомида терма жамоамиз аъзоларидан аёллар ўртасида эркин учиш дастурида Алиса Морковина “С” гуруҳида 304.8675 балл жамғариб, олтин медалга эга чиқди.
Шунингдек, “А” гуруҳида қатнашган спортчимиз Дарья Кочнева 206.1213 балл билан кумуш, “Б” гуруҳида Елизавета Касаткина 309.9178 балл тўплаб бронза, ўғил болалар ўртасида Жасур Ҳасанов 199.1961 балл билан бронза медалларини қўлга киритди.
Чемпионатнинг техник машқида мамлакатимиз аёллар жамоаси ва эркаклар жамоаси бронза медалларига эгалик қилди.
Т. Рўзиев, ЎзА