Синдаров ва Гукеш шахмат тарихида 140 йиллик рекорд ўрнатади
Гукеш мазкур баҳсда амалдаги жаҳон чемпиони сифатида ўз унвонини ҳимоя қилади.
Шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун ўтказиладиган навбатдаги матч 140 йиллик тарихда янги рекорд билан ёдда қолиши кутилмоқда. Бу сафар дунёнинг энг нуфузли шахмат унвони учун ҳали 21 ёшга тўлмаган икки гроссмейстер баҳс олиб боради.
24-ноябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ва ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш ўртасидаги жаҳон чемпионлиги матчи бошланади. Эътиборлиси, дастлабки партия ўтказиладиган кунда ҳар иккала шахматчи ҳам 20 ёшда бўлади.
ФИДE маълумотларига кўра, 1886-йилдан буён ташкил этиб келинаётган классик шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги матчларида бунчалик ёш икки рақиб ҳали ўзаро тўқнаш келмаган.
Гукеш мазкур баҳсда амалдаги жаҳон чемпиони сифатида ўз унвонини ҳимоя қилади. Синдаров эса Номзодлар турниридаги ғалабаси орқали чемпионлик учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритган.
Шу тариқа, Женевадаги қарама-қаршилик натижасидан қатъи назар, шахмат тарихига жаҳон чемпионлиги учун энг ёш ики гроссмейстер ўртасида ўтказилган матч сифатида киради.
sport.uza.uz