Шўрланишга мойил ерларда сув тежовчи технологияларни тадқиқ қилиш
Мунирахон Абдурауфовна БАРНАЕВА докторнт, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Бухоро давлат техника университети Бухоро, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада шўрланишга мойил тупроқларда қатламли босқичли юмшатиш технологиясини қўллаш орқали сувни тежаш ва пахтадан юқори ҳосил олиш технологияси ёритилган. Ўзбекистон Республикасида суғориладиган ерларнинг 50 фоиздан ортиқ қисми турли даражада шўрланган. Бундай ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида, одатда, куз-қиш даврида тупроқнинг фаол қатламида шўр ювиш тадбирлари амалга оширилади. Мазкур тадбирларни ўтказиш учун ўртача 3–5 минг м³/га миқдорида суғориши суви сарфланиши талаб этилади. Сув ресурслари тақчиллиги шароитида бундай катта ҳажмдаги сув сарфи шўрланган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилашнинг сув тежамкор усулларини излашни тақозо этади. Шу нуқтаи назардан, тупроқда тузларнинг капилляр кўтарилиши ва намликнинг ортиқча буғланишини чекловчи шароитларни яратиш муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотда капилляр найчаларнинг тупроқ юзасига яқинлашишини чеклаш орқали тупроқни қайта шўрланишининг олдини олиш ҳамда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари илгари сурилган.
Таянч сўзлар: шўрланиш, сув сарфи, намлик, тупроқ, капилляр, туз, культивация, юмшатиш, ўсимлик, суғориш.