Россиянинг Красногорск шаҳридаги “Vegas City Hall” аренасида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев беларуслик Дмитрий Мишюлага қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг саккиз раунд қилиб белгиланди.

Шунингдек, Красногорксдаги бокс кечасида яна икки нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ҳам рейтинг жангларида иштирок этади. Ярим ўрта вазн тоифасида (66.6 кг) фаолият олиб бораётган Мирзакамол Неъматов ўзининг иккинчи жангини россиялик Алишер Ашуровга қарши ўтказса, профессионал рингга учинчи маротаба кўтарилаётган Алишер Шодиев россиялик Муҳаммадризо Муталибовга қарши жанг қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур профессионал бокс кечасини Sport TV канали тўғридан-тўғри кўрсатишни режалаштирган. Жанглар 16 ноябрь куни Тошкент вақти билан 23:30 да бошланиши кутилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шоҳжаҳон Эргашев ва яна икки боксчимиз бугун рингга кўтарилади