Тошкент ёшлар форуми доирасида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув давомида вазир “Нимага айнан IT-соҳасини ривожлантирмоқчиман”, деган мавзуда ҳикоялар танловини ўтказиш ҳақида эълон қилди. Энг яхши 10 та ҳикоя муаллифига IT-марказларида ўқиш ҳамда ишга жойлашишга ёрдам берилиши, шунингдек, 10 та ноутбук тақдим этилиши айтилди. 

Форумда Ш.Шерматов ёшлар томонидан Ўзбекистонда PayPal каби электрон тўловларнинг ишламаслиги масаласида берилган саволга жавоб берди. 

- Ҳақиқатдан ҳам PayPal тизимида Ўзбекистон йўқ. Бунга менимча, Ўзбекистонда узоқ йиллар давомида конвертация тизимининг ишламагани ва шу каби бошқа сунъий тўсиқлар сабаб бўлган, - деди вазир. - Айнан шу сабаблар туфайли PayPal Ўзбекистонни ўз рўйхатидан чиқарган бўлиши мумкин. Бизнинг вазифамиз, Марказий банк, Молия вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимга Ўзбекистонни қўшишдан иборат. Бу борада ўзгаришлар бўлади, деган умиддаман. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шерзод Шерматов ёшлар учун танлов эълон қилди