Хабар берганимиздек, Тошкент шаҳридаги  Ислом молияси бўйича 20-Халқаро исломий молия олимлари форуми бўлиб ўтмоқда.

Шу вақтга қадар мазкур форум Малайзия давлатида ташкил этилган. Ушбу форумнинг 20 йиллик юбилейига Тошкент шаҳри мезбонлик қилмоқда. 

Форумнинг асосий мавзуси исломий молияни ривожлантириш, илғор амалиётларни молия тизимига жорий этиш, олимлар, регуляторлар, стандартларни белгиловчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда исломий ҳуқуққа оид масалалар юзасидан фикр алмашиш майдонини яратишга қаратилди.

Форумда дунё миқёсидаги етакчи олимлар, мутахассислар ва регуляторлар иштирок этмоқда. Тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Мусулмон уламолари иттифоқи президенти Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғийга саволлар билан мурожаат қилди.

– Бугунги кунда ислом молиясининг активлари 5,4 триллион долларни ташкил қилмоқда. Аммо кўпчилик мусулмонлар яшайдиган давлатларда ислом молияси ривожланмаган. Ислом молияси ривожланишига нима тўсиқ бўляпти? 

– Бутун дунёда ислом молиясига бўлган эҳтиёж ортиб боряпти. Хусусан, айни пайтда жаҳонда ислом молиясининг жами активлари қарийб 5,4 триллион долларни ташкил этади.

Ислом банки 1975 йилда Дубайда биринчи бўлиб ташкил этилган. Шу вақтларда бу банкнинг 100 миллион долларлик фонди бўлган. Ҳозирги кунда Ислом банки жуда ривожланиб бормоқда. Дунёнинг барча ислом мамлакатлари ҳатто Америка, Ғарб давлатларида ҳам ислом молия банклари фаолият олиб бормоқда. 

Шу сабабли, Ўзбекистонда ҳам ислом молиясини ривожлантириш жуда ижобий натижаларга олиб келади. Лекин бу банкнинг олдида турли хил чақирувлар бор. Улардан бири Ўзбекистонда шу соҳа бўйича муайян бир қонун йўқлиги. Бугунги форумда эшитдим, Ўзбекистонда Ислом банкини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу жуда қувонарли. Ўйлайманки, бу каби қонунлар Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишида муҳим аҳамятга эга.

 Мамлакатингизда нафақат ислом давлатлари, балки бошқа Европа, Америкадаги ислом молияси асосида фаолият олиб борувчи банкларнинг тажрибасини ўрганиб, Ўзбекистонда татбиқ қилишга барча имконият етарли.

Айтмоқчиманки, бугунги кунда бутун дунё миқёсида ислом молияси яхши ривожланмоқда. 

–Ўзбекистон исломий молия потенциалидан фойдаланишда имконияти қандай? Ўзбекистонда Ислом банкини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилиниши ва бу форумнинг илк бор Ўзбекистонда ўтказилишининг ўзаро боғлиқлиги борми?

– Мен Ўзбекистонда ислом молияси борасида олиб борилаётган ишларни юқори баҳолайман. Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилда бу борада қабул қилган ҳужжатлари жуда юқори таҳсинга эга. Ислом молиясини Ўзбекистонга татбиқ қилишнинг айни вақти. Бу каби форумлар орқали ислом молиясида фаолият олиб борувчи халқаро мутахассислар таклиф ва фикрларини ўрганиш муҳим. Чунки, ислом молиясини ривожлантириш ҳар қандай юрт ривожи учун жуда катта иқтисодий ҳисса қўшади. 

Мендаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳам исломий молияга бўлган талаб юқори. Ўзбекистонда исломий молиялаштиришнинг катта истиқболи бор, чунки аҳолининг 90 фоизи Ислом динига эътиқод қилади. Мамлакатингиздаги кўпчилик мусулмон аҳоли банкларда ислом молияси йўқлиги учун анъанавий банкларда молиялаштириш, инвестиция қилиш бўйича муаммоларга дуч келишмоқда. Исломий молиянинг жозибадор жиҳатлари бу – тизимнинг шаффофлиги ва этикаси, кредитлаш жараёнларини тақиқлаш ҳамда хатар ва фойданинг адолатли тақсимланиши ҳисобланади. 

Ислом молияси тизимида кредит фоизсиз бўлиши, молиявий рисклар адолатли тақсимланиши керак. Бундай ёндашув ҳар қандай дунёвий мамлакатга молиявий инклюзивлик беради. Айнан молиявий инклюзивлик бағишлагани учун ҳам ислом молияси бутун дунёда ривожланиб бормоқда.

Агарда юртингизда ислом молияси жорий этилса, миллиардлаб пуллар сармоя қилиниб, улар инфраструктура, саноат ва бошқа тармоқларга сармоя қилинади. 

Шунингдек, ислом молиясини татбиқ этиш оддий халқ манфаатига хизмат қилади. Ўйлайманки, ислом молияси соҳасини ривожлантириш бўйича зарур қонунлар қабул қилинади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан фуқароларни Ислом банки билан таништириш учун зарур чоралар кўрилади. Фуқаролар ислом молияси нима экани борасида батафсил маълумотга эга бўлиши керак. 

Ўзбекистонда исломий молия потенциалидан фойдаланиш имконияти етарли. Ўзбекистонда исломий молия йўлга қўйилса, катта натижаларга эришиш мумкин. Ўзбекистон бу тизимни жорий этса, минтақада исломий капитал бозори учун регионал марказга айланиш эҳтимоли катта. Чунки аҳолининг катта қисми мусулмонлар. Бу соҳани ривожлантириш керак.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wh2LKfdAkFw" title="Shayx Ali Muhyiddin Qoradog‘iy: O‘zbekistonda islomiy moliya yo‘lga qo‘yilsa, katta natijalarga..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, Аброр Содиқов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий: Ўзбекистонда исломий молия йўлга қўйилса, катта натижаларга эришиш мумкин (+видео)