Нега импорт ҳажми ошмоқда?
Фарғона вилояти статистика бошқармаси берган маълумотга кўра, 2026 йилнинг январ-март ойларида Фарғона вилоятининг импорт ҳажми 435,4 млн АҚШ долларини ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 19,7 фоиз ошди.
Импорт таркибида, жумладан,
машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 29,4 фоизни,
минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари ва шунга ўхшаш материаллар — 23,4 фоизни,
саноат товарлари эса — 16,4 фоизни ташкил этди.
Таҳлилларга кўра, 2026 йилнинг январ-март ойларида импорт қилинган товарлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71,2 млн АҚШ долларига кўпайиб, 435,3 млн АҚШ долларига етган.
—Вилоятда импорт ҳажмининг ошиши ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятни ривожлантириш учун зарур бўлган техника, ускуналар ҳамда хомашё келтириш билан боғлиқ, — дейди Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА