Ҳуқуқий муносабат

Маълумки, инсон руҳий ва сурункали касаллиги, руҳий ҳолати вақтинчалик бузилгани, ёки ақли заифлиги сабаб ҳам жиноятга қўл уради. Бу ҳолатда қилинган жиноят учун қонунчиликда қандай ҳукм чиқарилади?  

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу борада батафсил маълумот берди.  

–Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 67-моддасига кўра, агар жиноят содир этган шахсда ҳукм чиқарилгунига қадар ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатнинг бузилиши юзага келган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади. Бундай шахсга нисбатан суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин.    

Бундай шахс, ушбу кодекснинг 64-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтмасдан тузалса, жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолда, жавобгарликка тортиш муддатлари суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган кундан ҳисобланади.    

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 84-моддасининг учинчи қисмига асосан, жиноят содир этганидан кейин руҳий ҳолатининг ўз ҳаракатлари аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган даражада бузилиши юзага келган шахс тўғрисидаги жиноят иши ушбу кодекснинг 61-бобида белгиланган тартибда, айбдорлик ҳақидаги масала ҳал қилинмасдан тугатилади.    

–Шахс касаллик ёки меҳнат қобилиятини йўқотиш оқибатида жазодан озод қилиниши мумкинми?    

–Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддасига асосан ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс, шунингдек жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилиниши лозим.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаши мумкин.    

Бундай шахслар тузалганидан кейин, ушбу кодекснинг 69-моддасида назарда тутилган ва суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган кундан бошлаб, ҳисобланадиган муддатлар ўтиб кетмаган бўлса, жазо ижро этилади.    

Интизомий қисмга жўнатиш ёхуд хизмат бўйича чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчилар, уларнинг соғлиғи ҳарбий хизмат учун яроқсиз деб топилган бўлса, жазони ўташдан озод қилинадилар. Хизмат бўйича чеклаш жазосига ҳукм қилинган ҳарбий хизматчи аёллар уларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиши муносабати билан ҳам жазони ўташдан озод қилинадилар.    

Мажбурий жамоат ишларига ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахслар жазони ўташ вақтида меҳнатга яроқсиз бўлиб қолсалар ёхуд пенсия ёшига етган бўлсалар, шунингдек аёллар бу турдаги жазони ўтаётган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқсалар, жазони ўташдан озод қилинадилар.    

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахс касаллик туфайли жавобгарликдан озод қилиниши мумкинми?