Будапештда давом этаётган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг ортда қолган 10-турида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Хитой шахматчиларига қарши баҳс олиб борди.

Мураккаб кечган ўйинда Нодирбек Абдусатторов ва Динг Лижен ўртасидаги ўйин дуранг билан якунланди. Нодирбек Ёқуббоев ва Жавоҳир Синдоров Йи Веи ва Янгйи Юга имкониятни бой бериб қўйди. Шамсиддин Воҳидов Юе Вангни чиройли тарзда мағлубиятга учратди. Умумий кўринишда Хитой-Ўзбекистон учрашуви 2,5:1,5 ҳисобида поёнига етди.

Хитойликлар ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. Ҳамюртларимиз эса ҳозирча 5-ўрин билан кифояланиб турибди.

10-турда АҚШни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этган Ҳиндистон 19 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Аёллар ўртасидаги мусобақада мамлакатимиз шахматчи қизлари 3:1 ҳисобида Англияни мағлубиятга учратди. Ўйин давомида Афрўза Ҳамдамова ва Нилуфар Ёқуббоева рақиблари билан муроса йўлини танлаган бўлса, Умида Омонова ҳамда Нодира Нодиржонова инглиз шахматчи қизларини доғда қолдиришга муваффақ бўлди.

Ушбу ғалаба Ўзбекистон аёллар терма жамоасига 18 очко билан турнир жадвалининг 18-поғонасидан жой олишини таъминлади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчи қизларимиз Англияни мағлубиятга учратди