Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахматчи қизларимиз рейтингда юксалишга эришди

Шахмат бўйича сўнгги янгиланган live халқаро рейтинг жадвалида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари юқори натижаларни қайд этди.

Маҳоратли шахматчи қизимиз Афруза Ҳамдамованинг 2403 рейтинг очкоси билан қизлар ўртасида кучли учликка кўтарилгани эътиборли воқелик бўлди.

Шунингдек, терма жамоамиз аъзолари Умида Омонова (+106), Гулдона Каримова (+123) рейтингда энг яхши ўсиш кўрсаткичларига  эришди.

Ушбу натижалар Ўзбекистон аёллар шахмат мактабида рақобатбардош, истиқболли ёш авлод шаклланаётганини яна бир карра яққол намоён этди.

Т.Рўзиев, ЎзА