Шахмат тожи учун ўйинлар тақвими тасдиқланди
Маълумки, шахмат ишқибозлари орзиқиб кутган тарихий мусобақа – 2026 йилги Жаҳон шахмат тожи учун ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ва ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров ўртасидаги баҳс жорий йилнинг 25 ноябрь-15 декабрь кунлари Швейцариянинг Женева шаҳрида ташкил этилади.
Мазкур ўзига хос баҳсда амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўз чемпионлигини 2025 йилги Жаҳон кубоги соҳиби, даъвогарлар турнири ғолиби, ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоровдан ҳимоя қилади.

Куни кеча ушбу тарихий мусобақа олдидан Халқаро шахмат федерацияси ҳамда Жаҳон шахмат тожи учун ўтказиладиган мусобақа ташкилий қўмитаси ўйинлар тақвимини эълон қилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА