Шахмат тожи учун курашнинг 3-турида муроса йўли танланди
Швейцариянинг Женева шаҳридаги БМТ Миллатлар саройида мукофот жамғармаси 2 500 000 АҚШ долларидан иборат жаҳон чемпионлиги ва шахмат тожи учун ўтказилаётган мусобақанинг 3-тур ўйинлари ортда қолди
Дунё шахмат ишқибозлари эътибор марказида бўлган Жавоҳир Синдоров ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўртасидаги мусобақанинг 3-тур баҳсида ҳамюртмиз Синдоров оқ доналарда ҳаракатланди.
2026 йилги шахмат тожи ва унвони учун курашнинг 3-турида амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш оқ доналарда, Жавоҳир қора доналарда ҳаракатланди.
Айтиш лозимки, дастлабки икки партияда муроса йўли танланганлиги 3-тур ўйини қайсидир маънода ҳал қилувчи “жанг”ларнинг шиддати бошланаётганлигини англатаётгандек эди, назаримизда.

Ўзига хос комбинацион ўйинда Синдоров ҳужумкор ўйин намойиш этди. Гукеш 5 соатга яқин вақт давом этган мусобақада кучли ҳимояланиш ва айрим вазиятларда қарши ҳужум ҳолатида ҳаракатланди ва бу охир-оқибат ўйин дуранг билан якунланди.
Жаҳон чемпионлиги ва шахмат тожи учун ўтказилаётган мусобақанинг навбатдаги 4-тур ўйини 28 ноябрь куни ўтказилади.
Мусобақа низомига мувофиқ 27 ноябрь куни шахматчилар учун дам олиш куни сифатида белгиланган.
14 та турдан иборат бўлган мусобақа 12 декабрга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА