Шахмат: Ўшда фахрийлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади
Жорий йилнинг 15–25 октябрь кунлари Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида шахмат бўйича фахрийлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилди.
Соврин жамғармаси 4 минг АҚШ долларидан иборат чемпионат баҳслари классик, рапид, блиц йўналишларида ўтказилиб, мусобақа доирасида маданий тадбирлар, учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Т.Рўзиев,
ЎзА