Шахмат олимпиадаси ғолиблари тақдирланмоқда
Самарқанд халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” мажмуасида Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ)нинг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тантанали ёпилиш маросими бошланди.
Маросимда ФИДЕ раҳбарияти ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, шахмат олимпиадаси қатнашчилари ва нуфузли делегациялар, шахмат мухлислари иштирок этмоқда.



Дастлаб, олимпиада қатнашчилари ФИДЕнинг турли номинациялари бўйича рағбатлантирилмоқда. Уларга мукофотлар ФИДЕ раҳбарияти, нуфузли меҳмонлар томонидан топширилмоқда.
Ғ.Ҳасанов, А.Мамадаминов (сурат), ЎзА