Бугун, 5 июнь куни Арманистоннинг Жермук шаҳрида давом этаётган “Stepan Avagyan Memorial-2025” турнирининг 8-тур баҳсида ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев АҚШ вакили Самуэль Севян билан баҳс олиб боради.

Кеча ўтказилган 7-тур баҳсида Н.Ёқуббоев оқ доналарда даниялик Йонас Буль Бьерре билан куч синашди. Қизиқарли кечган баҳснинг 26-юриш ҳолатида томонлар муроса йўлини танлашди.

Турнир пешқадами ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха қора доналарда арманистонлик Арам Ҳакобянни мағлубиятга учратди.

Ортда қолган тур ўйинларидан кейин Рамешбабу Праггнанандха ва Аравинд Читамбарам 5 очко билан етакчилик қилмоқда.

Ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев 3 очко билан қўшимча кўрсаткичлар ҳисобига 7-ўринда бормоқда.

Мукофот жамғармаси 19 минг 200 АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг сўнгги 9-тур ўйинлари эртага, 6 июнь куни бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шахмат: Нодирбек Ёқуббоев бугун Арманистонда АҚШ вакилига қарши дона суради