Шахмат: Гукеш билан дурангга эришган Абдусатторов бугун Сарин билан баҳслашади
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида давом этаётган “Quantbox Chennai Grand Masters 2026” халқаро турнирнинг ортда қолган 4-тур ўйинларидан кейин Нодирбек Абдусатторов 2 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра, 2 очко билан 5-ўринда бормоқда.
Кеча ўтказилган 4-тур баҳсида Нодирбек оқ доналарда амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши дона сурди. Қизиқарли кечган ўйиннинг 41-юриш вазиятида томонлар тенгликка эришишди ва ўзаро ўйинлардаги 13-дурангни қайд этди.

Айтиш лозимки, улар ўртасида бугунгача нуфузли мусобақаларда 17 маротаба баҳслар бўлиб ўтган. Ўтказилган ўйинлар сарҳисобига кўра, Нодирбекда 3 та, Гукешда 2 та ғалаба бор. Қолган 12 та турда муроса йўли танланган.
Бугун, мукофот жамғармаси 79 минг 500 АҚШ долларидан иборат турнирнинг 5-турида ҳамюртимиз Н.Абдусатторов қора доналарда ҳиндистонлик Ниҳал Сарин билан куч синашади.

Шахмат ишқибозлари диққат билан кузатиб бораётган мусобақанинг 5-тур ўйинлари остонасида Франция вакили Алиреза Фирузжа 3 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда.
Кейинги поғоналарни банд этган ҳиндистонлик Аржун Эригаиси ҳисобида 2,5 очко мавжуд. Ниҳал Сарин, россиялик Дмитрий Андрейкин ва Н.Абдусатторов 2 очко билан уларни таъқиб этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 та турдан иборат турнир мусобақалари 22 июлга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА