Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда ҳудуднинг бетакрор бой табиати, туризм салоҳияти ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда ҳудуднинг бетакрор бой табиати, туризм салоҳияти ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

– Мамлакатимизда қишки ва ёзги туризм учун чексиз имкониятга эга бўлган энг қулай ҳудуд – Тошкент вилояти ҳисобланади, – деди Шавкат Мирзиёев. – Биргина пойтахтнинг ўзидан вилоятга ҳафтасига 200-250 минг нафар аҳоли чиқади. Шу боис, вилоятда туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича алоҳида дастурни амалга оширамиз. Паркент туманини туризм маркази айлантириш мақсадида “Янги Ўзбекистон” боғидан Паркентнинг сўлим гўшаларига элтувчи янги магистрал йўл қурилади.

Қайд этилганидек, Тошкент шаҳридан Паркентга тезюрар автобуслар қатнови ташкил этилади. Йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиб, камида 3 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. Бунинг учун, 200 миллиард сўм кредитлар ажратилади.

Оҳангарондаги “Эртош-сой” ва “Овжаз-сой” қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилиб, инфратузилма билан тўлиқ таъминланади.

Учрашув давом этмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: “Янги Ўзбекистон” боғидан Паркентнинг сўлим гўшаларига элтувчи янги магистрал йўл қурилади