Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев “Ризамат” узум навининг муаллифи Ризамат Мус́амуҳаммедовнинг соҳадаги юксак тажрибаси ҳақида алоҳида айтиб ўтди. Маълумки, Тошкент вилояти бир вақтлар ўзининг ноёб боғдорчилик мактаби билан нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам шуҳрат қозонган.

– Уста соҳибкорнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида, Паркент туманида Ризамат Мусамуҳамедов номидаги Узумчилик илмий амалий марказини ташкил қилиш керак, – деди номзод.– Ҳар йили халқимиз, хорижий меҳмонлар ва сайёҳлар иштирокида Узум сайли ўтказиш анъанасини йўлга қўйсак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Учрашувда лимоннинг ўндан ортиқ серҳосил навларини яратган Зайниддин Фахриддинов, “Юсупов” номли машҳур помидор навининг муаллифи Карим Юсупов, боғдорчилик илмининг ҳақиқий жонкуяри, академик Маҳмуд Мирзаев, атоқли соҳибкор, Ўзбекистон Қаҳрамони Тожибой Ризаев сингари заҳматкаш инсонларнинг меҳнатлари халқимизга катта фойдаси тегаётганини таъкидланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев: Паркент туманида Ризамат Мусамуҳамедов номидаги Узумчилик илмий амалий марказини ташкил қилиш керак