Шавкат Мирзиёев: Хоразм вилоятининг иқтисодий салоҳияти янада юксалади
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини 2018-2019 йилларда комплекс ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини 2018-2019 йилларда комплекс ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди.Бунда асосий эътибор вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичларини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари ўрин олган.
Бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида янги ташкил этиладиган ва амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида ҳам маълумотлар тақдим қилинди.
Урганч туманида йилига 1,2 минг тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда 900 минг дона қуён терисини қайта ишлашга ихтисослашган "Хоразм қуён савдо" агрофирмаси ташкил этилади. Қиймати 1,8 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа уч босқичда амалга оширилади ва 2018 йил охирида тўлиқ қувват билан ишга туширилади.
Бугун бозорда парҳез гўшт маҳсулотларига бўлган талаб ошиб бормоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Шовот тумани Буйрачи қишлоғида қурилаётган паррандачилик мажмуаси, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси ана шу талаблар доирасида ташкил этилмоқда.
Тақдимотда кам таъминланган оилаларнинг қорамол ва парранда боқиш, томорқада сабзавот маҳсулотлари етиштиришдаги иштирокини фаоллаштиришга қаратаилган ижтимоий лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.