Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 13 июнь куни Хива шаҳрида Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.

Учрашувни номзоднинг Хоразм вилояти бўйича ишончли вакили Рашид Рўзибоев очди.   У ўз сўзида Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Хоразм вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш, тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, одамларнинг турмуш сифатини ошириш бўйича эришилган натижаларни эътироф этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.  

Дастур бешта стратегик мақсадни қамраб олган:

Биринчи мақсад – ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароит яратиш. Иккинчи мақсад – одамларни ҳаётдан рози қилиш учун барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш. Учинчи мақсад – сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш. Тўртинчи мақсад – қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш. Бешинчи мақсад – Янги Ўзбекистон хавфсиз ва тинчликсевар давлат.

Номзод мазкур йўналишларнинг ҳар бири бўйича Хоразм вилоятига оид режаларини баён этди. Умуман, бу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун алоҳида етти йиллик дастур қабул қилиниб, унга зарур маблағ йўналтирилиши айтилди.

Учрашувда Хоразм вилоятидаги ўзгаришлар қайд этиб ўтилди:

– олти ярим йилда вилоят иқтисодиёти 1,3 марта ўсиб, 32 триллион сўмга етди, аҳоли жон бошига даромад 16,5 миллион сўмдан ошди; 

– вилоятда боғчалар қамрови 22 фоиздан 79 фоизга, олийгоҳларда эса 8 фоиздан 38 фоизга кўпайди;

– олдин биргина Урганч давлат университети бўлган, ҳозирга келиб 5 та давлат, 3 та нодавлат ва 1 та хорижийолийгоҳ фаолият кўрсатмоқда;

– талабалар сони 5 карра кўпайиб, 46 минг нафарга етди;

28 та замонавий шифохона ва поликлиникалар ташкил этилди;

500 мингдан зиёд аҳоли яшаётган маҳаллаларга марказлашган тармоқлар орқали сув етказиб берилди, сув таъминоти 2017 йилдаги 52 фоиздан 86 фоизга етди.

Шавкат Мирзиёев 2030 йилга қадар вилоятда мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланиши ва қамров ҳозирги 79 фоиздан 100 фоизга етказилишини маълум қилди. 

Шу мақсадда қарийб 2 триллион сўм маблағ ҳисобига 500 га яқин янги боғча ташкил этилади.

– Келгуси етти йилда замонавий мактаблар барпо этиш, мавжудларининг қувватини ошириш ҳисобига қўшимча 90 минг ўқувчи ўрни яратилади. Натижада, вилоятда ўқувчиси 30 нафардан кўп бўлган синфлар қолмайди,– дея таъкидлади номзод (ҳозирда 2 мингдан зиёд синфда 35 та ва ундан кўп бола ўқийди).

 Хоразмда аҳолининг сув таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилиши айтилди.

– Аҳолининг замонавий уй-жойга ўсиб бораётган талабини қондириш мақсадида, 50 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар барпо этилади. Шу билан бирга, 2030 йилга қадар Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари, Гурлан, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа ва Янгиариқ туманларидаги 1 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади. Бунга 100 миллион доллар йўналтирилади, – деб таъкидлади президентликка номзод.

Боғчаларда компьютер синфларини ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатиш Хоразмдан бошланиши маълум қилинди.

– Хоразмнинг “ташриф қоғози” IT бўлади. Аввало, “мактаб – олийгоҳ – IT компанияси”дан иборат яхлит IT таълим ва хизматлар занжири яратилади. Бунинг учун, вилоятда етти йилга мўлжалланган, рақамлаштириш соҳасида “Муҳаммад ал-Хоразмий ворислари” деб номланган лойиҳага старт берилади. Биз боғчаларда компьютер синфларини ташкил қилиш, бошланғич синф ўқувчиларига планшет тарқатишни Хоразмдан бошлаймиз. Биринчи босқичда вилоятдаги 543 та мактабдан 110 таси танлаб олиниб, бошланғич синф ўқувчиларига “ноутбук” олиб берилади. Юқори синфларда дастурлаш, веб-дизайн каби соҳалар касб сифатида ўқитилади, – дея таъкидлаб ўтди номзод.

Учрашувда Хоразмда авто ва электромобиллар ишлаб чиқариш учун 30 та корхонадан иборат машинасозлик кластери ташкил этилиши маълум қилинди.

– Питнакдаги автомобиль заводи қувватлари келгуси йилнинг ўзида ҳозирги 90 минг донадан, 150 мингга етказилади. Шу ернинг ўзида янги авто ва электромобиллар ишлаб чиқариш учун 30 та корхонадан иборат машинасозлик кластери ташкил этилади ва импорт бўлаётган 100 хил турдаги бутловчи қисмлар маҳаллийлаштирилади. Ушбу кластерларда 2030 йилга келиб, йилига 2 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилади, – деди номзод.

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашув чоғида кейинги етти йилда йўл, электр ва сув инфратузилмасига йирик миқдорда сармоя киритилишини таъкидлади.

– 2025 йилдан Тошкент – Хива “Жалолиддин Мангуберди” тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади. Бунинг учун, Бухоро – Урганч – Хива темир йўли 365 миллион доллар инвестиция ҳисобига электрлаштирилади. Келгуси етти йилда Хоразмда туризм учун, йўл, электр ва сув инфратузилмасига 200 миллион доллар сарфланади, – деди номзод.

Учрашувда келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи икки баробар оширилиши белгилангани маълум қилинди.

– Иқтисодиётнинг энг тез ўсиб бораётган йўналишларида амалий тадқиқотларни кучайтириб, “корхона – олийгоҳ – илмий ташкилот” кластер тизимини фаол қўллаб-қувватлаймиз. Келгуси етти йилда амалий тадқиқотларга давлат томонидан 4 триллион сўм, тармоқлар ва хусусий сектор томонидан ҳам яна шунча маблағ йўналтирилади. Шунингдек, Инновация жамғармасига 5 триллион сўм ажратилиб, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга сарфланади.

Тил ва адабиёт, тарих, археология, маданият каби йўналишлар бўйича алоҳида илмий-тадқиқот дастурларини қабул қиламиз. Ушбу мақсадларга келгуси етти йилда 2 триллион сўм ажратилади. Келгуси йилларда илмий ташкилот ходимларининг иш ҳақи икки баробар оширилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда партия вакиллари сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва бошқаларни ҳам шунга чақирди.

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шавкат Мирзиёев Хоразмнинг янги “ташриф қоғози”ни айтди